Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Ғаниев ҳақида депутат жияни фикр билдирди: «Амаким зиддиятли шахс, аммо...»

Шуҳрат Ғаниев ҳақида депутат жияни фикр билдирди: «Амаким зиддиятли шахс, аммо...»

Шуҳрат Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев амакиси – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.

Д.Ғаниев Фарғона вилояти ҳокимининг жияни (акасининг ўғли) эканига оид гап-сўзлар рост эканини таъкидлаб, амакиси ҳақиқатда зиддиятли шахс бўлиб, жамоатчиликда у ҳақда яхши тасаввур шаклланмаганини очиқ эътироф этди. Бироқ унинг ўта меҳнаткаш, талабчан, юртига ва давлат раҳбарига садоқати борасида ҳатто шубҳага ўрин йўқлигини алоҳида қайд этади.

Дониёр Ғаниев

Дониёр Ғаниевга кўра, «ҳокимнинг жияни» экани унга ҳеч қандай имтиёз тақдим этмаган, «пропискам бўлмагани учун ўз вақтида Тошкентда ишлай олмаганим, дипломим нострификация қилинмагани (Д.Ғаниев Буюк Британиядаги «Oxford Brookes» унверстиетида таҳсил олган, ихтисослиги – бухгалтер-аудитор) учун давлат ташкилотига ишга жойлаша олмаганимда ҳам мен ҳокимнинг жияни эдим. Тадбиркорлик билан шуғулланган пайтимда банкдан кредит олишда муаммоларга дуч келганимда ҳам – ҳокимнинг жияни эдим. Қисқаси, ҳокимнинг жияни эканим менга қандайдир имтиёз бермаган», мазмунида гапиради у.

Шунингдек, Дониёр Ғаниев маҳаллий бошқарув органига ишга жойлашиб, хизмат поғоналарида тезда кўтарилгани, шунингдек, номзоди депутатликка кўрсатилишида амакисининг таъсири бўлганини инкор қилмайди. Бироқ ҳозиргача нимага эришган бўлса, ўз меҳнати ва ҳаракати натижаси эканини таъкидлайди.

Дониёр Ғаниев Олий Мажлис депутатлигига 11-Марғилон сайлов округидан сайланган. У парламент қуйи палатасининг ёш ва энг фаол саноқли депутатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, ўзининг бир қатор танқидий чиқишлари билан яхши танилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг