Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Си Цзинпин армияни жанговар ҳаракатларга шай туришга чақирди

Си Цзинпин армияни жанговар ҳаракатларга шай туришга чақирди

Фото: «Xabar.uz»

ХХР раиси Си Цзинпин Хитой халқ-озодлик армиясини бевосита жанговар тайёргарликни ошириб, жанговар ҳолатларга шай туришга чақирди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.

Си миллий мудофаа ва ҳарбий ислоҳотлар бўйича семинар иштирокчиларига мурожаатида самарадорликни ошириш учун ҳарбий ислоҳотларни давом эттиришга чақирган.

ХХР армиясида ислоҳот 2015 йилда бошланган — ўшандан бери Россия армиясидаги каби стратегик ракета кучлари яратилди. Шунингдек, Хитой ҳарбий флоти жиддий ислоҳ қилиниб, Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилган яна иккита авиаташувчи ва яна бошқа кўплаб кемалар ҳарбий флоти салоҳиятини оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг