Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Си Цзиньпин Самарқандда расмий кутиб олинди (фото)

Си Цзиньпин Самарқандда расмий кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати.

15 сентябрь куни Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг музокаралари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, ХХР раиси кеча, 14 сентябрь санасида Ўзбекистонга етиб келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг