Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда катта ҳудудда ўрмон ёниб кетди. Бош прокуратура изоҳи

Сирдарёда катта ҳудудда ўрмон ёниб кетди. Бош прокуратура изоҳи

Шу йилнинг 7 март куни оловга эҳтиётсизлик муносабатда бўлиш оқибатида Сирдарё туманидаги давлат ўрмон ов хўжалиги ер майдонидаги экинзор, ўрмон, дарахт ва бошқа ўсимликларга зарар етказилган.

Натижада 5 га ҳудудда ўсимлик ва дарахтлар ёнган. 

Натижада ўсимлик дунёсига жами 167,7 млн. сўм зарар етказилган, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг