Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда учта банк мансабдорлари катта миқдордаги пулларни «туя» қилиб кетган

Сирдарёда учта банк мансабдорлари катта миқдордаги пулларни «туя» қилиб кетган

Сирдарё вилоятида қатор тижорат банклари мансабдор шахслари томонидан имтиёзли кредит маблағларининг мақсадсиз йўналтирилганлиги ҳолати аниқланди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Агентлик томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишда «Агробанк» АТБ,  «Халқ банки» АТ, «Микрокредит банк» АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ўзларига ишониб топширилган ва уларнинг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Жумладан, 2022 йил 9 ойи давомида вилоят бўйича оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 642 нафар фуқаро билан жами 16,6 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши бўйича шартномалар тузиб, жами 19 та таъминотчи корхона орқали маблағлар ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Агентлик томонидан Бош прокуратурага юборилган.

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича 642 нафар фуқаро учун ажратилган ва 19 та таъминотчига ўтказилган жуда кўп миқдордаги – 16,6 млрд сўм кредит маблағлари эвазига маҳсулот етказиб берилмасдан нақдлаштириб, мақсадсиз ишлатиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланиб, 2023 йил 14 январ куни ҳоким ёрдамчилари ва 19 та таъминотчи ҳамда «Агробанк» АТБ,  «Халқ банки» АТ, «Микрокредит банк» АТБ туман-шаҳар филиаллари мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг