Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёдаги Мудофаа вазирлиги омборида кучли портлаш содир бўлди (видео)

Сирдарёдаги Мудофаа вазирлиги омборида кучли портлаш содир бўлди (видео)

«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 04:52 да Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлаш рўй берган. Кейинроқ Мудофаа вазирлиги ҳолатга аниқлик киритди.

Мудофаа вазирлиги хабарида бугун, 22 октябр соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлгани айтилган.

Талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқ, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида истиқомат қилувчи аҳоли кучли гумбурлаш, осмоннинг қизғиш рангга кирганига гувоҳ бўлган, деб ёзганди Эркин Абдулаҳатов.

Портлаш юқоридаги камерада олинган объектдан 5 км узоқликда рўй берган. Чунки чақнашдан сўнг акустик тўлқин 15 секунд ўтиб объектга етиб келган. Бу портлаш ва объект ўртасидаги масофа 5 км эканини англатади. Ҳавода товушнинг тарқалиш тезлиги секундига 335 метрга тенг.

Таъкидланишича, Сирдарё туманида аҳоли яшаш объектлари, савдо-шохобчалари, магазин ва бошқа ижтимоий объект дераза ойналари акустик тўлқиндан синган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг