Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сон Хён Мин машғулотлар вақтида ҳушини йўқотди

Сон Хён Мин машғулотлар вақтида ҳушини йўқотди

«Тоттенхем» клуби футболчиси Сон Хён Мин Жанубий Кореядаги мавсумолди мағулотлар вақтида ҳушини йўқотди, деб хабар бермоқда Marca.

Қайд этилишича, футболчилар Сеулдаги стадионда 30 даража иссиқда машғулотлар олиб боришган. «Шпорлар» бош мураббийи Антонио Конте ўз футболчиларини майдон бўйлаб 42 марта югуришга мажбурлаган. 

Машғулотдан кейин яна бир футболчи Гарри Кейннинг ҳам тоби қочган. 

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхем» ўтган мавсумни Англия премьер-лигасини тўртинчи ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Турнирда «Манчестер Сити» ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг