Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўх можаросида жабрланганлар сони маълум қилинди

Сўх можаросида жабрланганлар сони маълум қилинди

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Кеча Ӯзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган Чашма қишлоғининг чашма булоғи олдида икки давлат фуқаролари ӯртасида юзага келган катта жанжал ва тошбӯрон натижасида кӯп киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бугун эрталаб бош вазир Абдулла Арипов Сўх тумани марказий шифохонасига бориб, беморлар ва жароҳат олганлар ҳолидан хабар олди. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати туманга сафарбар этилди.

Қайд этилишича, юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар жароҳатланган бемор даволанмоқда. Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига сафарбар этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг