Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўхда аҳоли учун ажратилган кўмир талон-торож қилинди

Сўхда аҳоли учун ажратилган кўмир талон-торож қилинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «K.t.» МЧЖ Фарғона вилояти филиали Сўх кўмир омбори мудири У.А. ва бошқалар тумандаги 7 та МФЙ учун ажратилган кўмирни гўёки аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштиришиб, жами 300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг