Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сохта ҳужжатлар билан 10 миллиард сўм кредит олган «уддабурон»лар аниқланди

Сохта ҳужжатлар билан 10 миллиард сўм кредит олган «уддабурон»лар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, «Sh.» МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалига сохта баҳолаш ҳужжатларини тақдим қилиш орқали наслли қора молларни харид қилиш учун ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағини алдов йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг