Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

SQB Намангандаги энг йирик экспортёр корхоналардан бирига пресс-тур ташкил этди

SQB Намангандаги энг йирик экспортёр корхоналардан бирига пресс-тур ташкил этди

Ўзсаноатқурилишбанк журналистларни Наманган вилоятидаги энг йирик экспортчи корхона фаолияти ҳамда Банкнинг Наманган минтақавий тармоғида амалга оширилган трансформация ишлари натижаси билан таништирди.

Президентимизнинг 2021 йилнинг 7 сентябрдаги «Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида тадбиркорларнинг шу соҳадаги муаммо ва таклифлари инобатга олиниб, уларга қатор имтиёзлар берилди.

Ушбу ҳужжатга асосан Ўзсаноатқурилишбанкдан кредит олиб, ўз молиявий салоҳиятини оширган ва экспорт борасида юқори натижаларга эришаётган корхоналар ҳар бир ҳудудда мавжуд.

Наманган шаҳридаги енгил турдаги автомобиллар учун ёритиш чироқлари ишлаб чиқарувчи «UzChasys» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси шулар сирасига киради.

– Корхонамиз 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган давр мобайнида технологик жиҳозлаш ишларига 30 млн. долларга яқин маблағ сарф қилинди, – дейди «UzChasys» қўшма корхонаси бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳрорбек Қаҳҳоров. – Шу кунга қадар «UzAuto Motors» автомобиллари қаторида Бразилия, Украина ва Қозоғистон учун ёритиш чироқлари етказиб берган бўлсак, янги линия ишга туширилиши билан экспорт географиямиз Франциянинг етакчи автомобилсозлик компанияларидан бири – «Peugeot» ҳисобига кенгайди.

Таъкидланишича, «UzChasys»нинг экспорт салоҳияти жорий йилнинг биринчи ярмида 4 млн. долларга етган.

Ўзсаноатқурилишбанк «UzChasys»нинг доимий ҳамкорига айланган. Хусусан, шу йилнинг ўтган даври мобайнида корхонага 6 маротаба жами 6 млн. 550 минг евродан зиёд корхона айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар ажратилди.

Пресс-тур давомида журналистлар Ўзсаноатқурилишбанкнинг ҳудудий тармоқларидаги трансформация натижалари билан Наманган минтақавий банк хизматлари офиси (БХО) мисолида танишишди.

БХОда матбуот анжумани ташкил этилиб, тармоқнинг ўтган 9 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди. Банк маҳсулотлари сотуви, мижозлар ва уларнинг онлайн хизматлардан фойдаланиш кўлами, кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, банкнинг мазкур вилоятдаги инфратузилмаси таркибида «Лойиҳалар фабрикаси» алоҳида ўрин тутади.

– Биз ўз бизнесини бошлаётган ҳамда фаолиятини кенгайтириш мақсадида бўлган тадбиркорлик субъектларига бизнес режа тузишдан бошлаб унинг техник асосларини ишлаб чиқиш ва ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда ёрдам кўрсатаяпмиз, – дейди БХО бошқарувчиси Мирзаолим Ғайбуллаев. – Шунингдек, туманларда бизнес юритиш имкониятларини ўрганиб, уларнинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиб бораяпмиз. Ҳозирда молиялаштираётган лойиҳаларимизнинг аксарияти мазкур тартибдаги ўрганишлар натижасида шакллантирилган.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Поп туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноат зонасини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, Янгиқўрғон тумани «Нанай» қишлоғида туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти намойиш этилди.
Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг