Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стоматолог тиш ҳолатини яхшиловчи маҳсулотларни санади

Стоматолог тиш ҳолатини яхшиловчи маҳсулотларни санади

Россиялик стоматолог Иван Муссуров Pravda.ru нашрига берган интервюсида тиш саломатлиги инсоннинг овқатланишига боғлиқлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, оғиз бўшлиғини яхши ҳолатда сақлаб қолиш учун балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, диетани ёнғоқ, сабзи ва ўтлар билан тўлдириш мумкин, чунки улар тишдаги нуқсонларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Муссуров товуқ ва бедана тухумлари ҳам тиш саломатлиги учун фойдали эканлигини таъкидлади. Бундан ташқари, шифокорнинг айтишича, қаттиқ мева ва сабзавотлар милкни керакли массаж билан таъминлайди.

У ширинликлар ҳар доим ҳам тишга зарарли эмаслигини қўшимча қилди. Хусусан, асал ва резаворлар табиий маҳсулотлар бўлиб, улар диетага киритилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг