Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стоматология институти ректори биринчи босқич талабалари билан учрашди

Стоматология институти ректори биринчи босқич талабалари билан учрашди

Фото: Стоматология институти матбуот хизмати

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент давлат стоматология институти ректорининг 1-курсга тавсия этилган талаба-ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Танишув дарсларида дастлаб институт ректори Хайдаров Нодир Қодирович 1-босқич талабалари билан танишиб, институтда талаба-ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида қисқача тўҳталди ҳамда 1-курсга қабул қилинган талабаларни талабалик бахтига мушараф бўлганлари билан табриклади.

Шундан сўнг, талабаларга институт ҳақида қисқача маълумотлар берилиб институт раҳбар ходимлари таништирилди ҳамда дарс жадвали, дарс берадиган педагог ва профессорлар билан таништирилди. Керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.

Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилди. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг