Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгаши қарори билан бир нечта судья «формасидан айрилди»

Судьялар олий кенгаши қарори билан бир нечта судья «формасидан айрилди»

Кеча 14 сентябрь куни Судьялар олий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир неча нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Жумладан, Кенгаш қарори билан  жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёдини ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси  Н. Баратов ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси  Ф. Джалалова одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси Б. Нормаматов ўз аризаси кўра, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х. Набиев вафот этганлиги  сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг