Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурия соҳиллари яқинида 71 киши чўкиб кетди

Сурия соҳиллари яқинида 71 киши чўкиб кетди

Фото: Стандарт

Сурия соҳиллари яқинида фожиа юз берди: Euronews хабарида кема чўкиб кетиши оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Ливандан келаётган, бортига 120 нафардан 150 нафаргача мигрантни ортган кема кеча, пайшанба куни Суриянинг Тартус порти яқинида чўкиб кетган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Сўнгги уч йилда 1,5 минг нафардан зиёд ливанлик денгиз орқали Европага етиб олишга уриниб кўрган, дейилади БМТ ҳисоботида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг