Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурияда эркак зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан чиқариб олинди

Сурияда эркак зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан чиқариб олинди

Суриядаги зилзиладан деярли уч ой ўтиб, соч-чоқоли ўсиб, озиб кетган эркак вайроналар остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Эроннинг «Akhbar.fouri» портали хабар бермоқда.

Мазкур нашрнинг инстаграмдаги саҳифасида озғин эркак кишининг сурати зилзиладан уч ой ўтиб вайроналар остидан омон чиққани ҳақидаги изоҳ билан тарқатиляпти. Аммо унинг қандай қилиб тирик қолгани ҳақида маълумот берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Туркия жануби-шарқида, Сурия чегарасига яқин жойлашган Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлган эди.

Сейсмик ҳодиса қўшни Сурияга ҳам таъсир қилган ва у ерда ҳам иккита шаҳарда бинолар қулаб тушган эди.

Март ойи ҳолатига кўра, Суриядаги зилзила қурбонлари сони 5,8 минг кишидан ошган. Зилзилалар оқибатида Сурияда жами 400 мингдан ортиқ одам жабр кўрди. 1,5 минг киши вайроналар остидан қутқариб олинди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг