Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурияга чиқиб кетиш олдидан ушланди

Сурияга чиқиб кетиш олдидан ушланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқда экстремистик ғояларни тарғиб қилган «жиҳодчилар» террористик оқими аъзоси қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётган ва Суриядаги жангарилар, жиҳодчилар террористик оқими сафига қўшилишни мақсад қилган шахс қўлга олинди.

Хусусан, 1998 йилда туғилган Ш.А. (Паркент Т.) телеграм мессенжеридаги профили орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу шахс, «жиҳод» қилиш ва Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида, Туркия давлати орқали Сурия давлатига чиқиб кетиши олдидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг