Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ОТБ ажратган кредит маблағлари талон-торож қилинди

Сурхондарёда ОТБ ажратган кредит маблағлари талон-торож қилинди

 

Сурхондарёда Осиё тараққиёт банки томонидан боғдорчиликни ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағларининг қарийб 230 минг АҚШ доллари миқдоридаги қисми талон-торож қилингани аниқланди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси берган маълумотга кўра, вилоятда ОТБ томонидан мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун йўналтирилган кредит маблағларининг реализация қилиниши ҳамда қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишда олиб борилган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилган.

Ўрганишда, Жарқўрғон туманида фаолият кўрсатиб келувчи «КТ» МЧЖ раҳбари А.Қ.га Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 млрд. сўм (тахминан 230 минг АҚШ доллари)дан ортиқ пул маблағлари талон-торож этилганлиги аниқланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан «КТ» МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банки 2016 йил ноябр ойида 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга 154 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратишни маъқуллаган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йил – 2017-2021 йиллар этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг