Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда сохта университет очган фирибгарлар ушланди

Сурхондарёда сохта университет очган фирибгарлар ушланди

Сурхондарё вилоятида фуқаролар М.Ж. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, U.A. МЧЖни ташкил этишган. Сўнгра Telegram мессенжерида «At Termiziy University» хусусий университети каналини очиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошлангани ҳақида хабарлар тарқатишган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув маълум бўлган.

Натижада ушбу шахслар ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг 306,9 млн. сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг