Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда эркак таниш аёлининг 150 миллион сўмлик тилласини ўғирлади

Сурхондарёда эркак таниш аёлининг 150 миллион сўмлик тилласини ўғирлади

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида эркак ўзи бирга яшаган аёлнинг 150 млн сўмлик тақинчоқларини ўғирлади.

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг «Нелоба» маҳалласида яшовчи, Б. Бегойим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза берган. Унда аёл 2021 йил август, сентябрь ойларида яшаш уйидан ўзига аввалдан таниш бўлган, шу туманда яшовчи, Т.Собир унинг уйида вақтинча яшаб келиб 150.000.000 (бир юз эллик миллион) сўмлик ҳар хил тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ўғирликни Т. Собир содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Т. Собирга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Ўғрилик) «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг