Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сув ўғрилари» – Бойсунда рейд ўтказилди

«Сув ўғрилари» – Бойсунда рейд ўтказилди

Фото: Ўзсувтаъминот

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида олиб борилган ўрганишда ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланиб, сув сарфига сабаб бўлаётган ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Хўжамайхона магистрал сув қувурида 30 та ноқонуний уланиш ҳолати маълум бўлди. Шунингдек, Бойсун туман йўл қурилиши бўлими магистрал қувурга техник шартларсиз ва шартнома тузмай, яширинча қувур тортиб олгани аниқланди. Натижада 20 млн 576 минг сўмга далолатнома тузилиб, инспекция томонидан мансабдор шахслар жаримага тортилди.

Бундай ноқонуний ҳолатлар Бибиширин, Ширинобод каби бошқа маҳаллаларда ҳам аниқланиб, тармоқдан узиш ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура ва ички ишлар органларига тақдим қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг