Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сув тошқинларидан Таиландда 28 киши қурбон бўлди

Сув тошқинларидан Таиландда 28 киши қурбон бўлди

Фото: «The Thaiger»

Таиландда муссон ёмғирлари юзага келтирган сув тошқинлари 29 августдан бери 28 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда «Kp.ru» хабар бермоқда.

Мамлакат шимоли ва шимоли-шарқида август охиридан бери муссон ёмғирлари тинмаяпти.

Сув тошқинлари 370 мингдан ортиқ уйга зарар етказган, 50 дан зиёд қишлоқ йўллари ўтиб бўлмас аҳволга келган.

Мамлакат метеорология депатартамент янги сув тошқинлари хавфидан огоҳлантирмоқда.

Шу пайтга келиб мамлакатдаги 77 та вилоятнинг 32 тасида кучли ёмғир ёғиши тўхтаган эмас. «Bangkok Post» газетаси Питсанулок, Пичит, Амнат Чароен, Ясотхон, Убон Ратчатхани, Рой Ет ва Сисакет вилоятлари табиий офатдан энг кўп зарар кўргани ҳақида ёзмоқда.

Муссон ёмғирлари — Таиланд ва унга қўшни мамлакатларни ҳалокатли селларга рўбарў этувчи мавсумий жараён. Энг кўп ёғингарчилик августдан октябргача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг