Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Очиқ мулоқот ташкил этилди
Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди. Мулоқот «Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи» мавзусида бўлиб ўтди.
Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонининг масъул ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этган очиқ мулоқотдан қуйидагилар маълум бўлди.
- 2017-2021 йиллар мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган;
- палата ҳузурида «Тошкент халқаро арбитраж маркази» ўз фаолиятини бошлаган;
- ҳудудларда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари очилган;
- марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилган;
- Палата томонидан 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган;
- 140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилиши мақсад қилинган;
- ўтган давр мобайнида Палата ҳузурида «Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети»нинг Тошкент филиали ташкил этилган;
- хорижий мамлакатлар Палаталари билан 18 та меморандум ва ташкилотлар билан 71 та ҳамкорлик битимлари тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter