Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли футболчи ва мураббий Жанлука Виалли 58 ёшида оламдан ўтди

Таниқли футболчи ва мураббий Жанлука Виалли 58 ёшида оламдан ўтди

Италиялик таниқли футболчи ва мураббий Жанлука Виалли 58 ёшида вафот этди.

Виалли яқин пайтларгача эксперт сифатида ишлаган Sky Sports телеканали хабар беришича, футболчи 2017 йилдан буён ошқозоности бези саратонига қарши курашиб келган.

2020 йилда 17 ойлик кимётерапияни тугатган Виалли мураббийлик фаолиятига қайтган эди. Бироқ 2021 йилда касаллиги яна хуруж қилган.

Виалли Италия терма жамоаси ва «Челси» (Англия) ҳужумчиси сифатида ном қозонган. Ўз фаолияти давомида Италиянинг «Кремонезе», «Сампдория» ва «Ювентус» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг