Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли шарҳловчи Юрий Розанов вафот этди

Таниқли шарҳловчи Юрий Розанов вафот этди

Россиялик таниқли шарҳловчи Юрий Розанов 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасби Михаил Моссаковский маълум қилди.

«Юра Розанов вафот этди. 15 дақиқадан сўнг трансляция. Қандай ишлашни билмаяпман», — деб ёзди Моссаковский ўзининг твиттерида.

Розанов сўнгги йилларда саратон касаллиги билан курашиб келаётган эди. Ўтган йили ёзда шарҳловчи соғлиғи яхши томонга ўзгарганини айтди, аммо кўп ўтмай, унда яна саратон аломатлари аниқланди. Саратон касаллигига қарши кураш жараёнида Розанов кўп бора кимёвий терапия курсларидан ўтган.

«Мен ёки ўламан, ёки ишлайман», деганди у ўша вақтдаги интервюсида.

Розанов узоқ йиллар телевидение ва радиода ишлаган. 2012 йилда у Россиянинг энг яхши спорт шарҳловчиси сифатида ТЭФИ мукофотига сазовор бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг