Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит яна Тошкентга келади

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит яна Тошкентга келади

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит XIV Тошкент халқаро кинофестивалида меҳмон сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

У Туркия делегацияси таркибида Тошкентга ташриф буюради ва бошқа турк актёрлари билан бирга кинофестивалнинг асосий тадбирларида иштирок этади. Жорий йилнинг 15 сентябр куни Форумлар саройида тантанали равишда очиладиган «Турк киноси кунлари» шулар жумласидандир.

Туркия делегацияси Тошкентда бир қатор фильмлар намойишини ўтказиб, 16 сентябр куни Урганч шаҳрига жўнаб кетади ва у ерда ҳам 2 кун давомида ўз фильмларини намойиш этади.

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухаликовга кўра, турк сериалларидаги актёрларнинг кинофестивалга ташрифи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бурак Ўзчивит  2019 йили ҳам Тошкентга келган ва у билан 2,5 соатлик кечки овқат маросимида ўтириш ва бирга тановул қилиш учун ўзбекистонликлар қарийб 377 минг АҚШ доллари тўлаган эдилар.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг