Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда нималарни муҳокама қилишади?

Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда нималарни муҳокама қилишади?

28-29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши юзма-юз мулоқот тарзида бўлиб ўтади.

Учрашув Ўзбекистоннинг ШҲТга амалдаги раислигининг энг муҳим воқеаларидан биридир.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ бош котиби ва МАТТ Ижроия қўмитаси директори иштирок этади.

Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлисига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

ШҲТнинг навбатдаги саммити учун салмоқли ҳужжатлар тўпламининг маъқулланиши кутилмоқда.

Улар орасида Ўзбекистон томони ташаббуси билан ишлаб чиқилган Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш Мажмуавий режаси, Ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепцияси, Ишбилармон доиралар ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурлари, «ШҲТнинг яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом ва бошқалар бор.

ШҲТга аъзо давлат, кузатувчи давлат ва ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиш учун тушган аризалар кўриб чиқилади.

Вазирлар, шунингдек, ШҲТ фаолиятининг турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш, халқаро шериклар билан институционал алоқаларни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилади.

Бундан ташқари, минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш ҳам вазирлар йиғилишининг кун тартибидан ўрин олган.

Аввалроқ Тошкентга Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И етиб келгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг