Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Украинадаги урушга жалб қилувчилар ҳақида огоҳлантирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Украинадаги урушга жалб қилувчилар ҳақида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқдаги баъзи каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад эканини маълум қилинмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўраймиз, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг