Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг 10 апрелдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра:

Подполковник Абдуллаев Караматдин Шамшеддинович Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар К.Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Садиков Акрамхон Абдулазизович  Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Садиков Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари - терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шарипов Баходирхўжа Зарифович Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б.Шарипов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Бахриев Хужаназар Шаймарданович Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Х.Бахриев Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси шахсга қарши қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Савуров Акбар Ахтамович Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Савуров Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Райханов Арыстангали Елеубаевич Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Райханов Навоий вилояти, Конимех тумани ИИБ 12-сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Шерназаров Равшан Авазович Навоий шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Р.Шерназаров Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Эшмуратов Юнус Бекпулатович Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ю.Эшмуратов Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Абдураимов Акмал Қўчқорович  Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Абдураимов Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Шодиев Бекмирза Нарзуллаевич Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б.Шодиев Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Майор Нармуратов Шавкат Абдугаппарович  Сурхондарё вилояти, Музработ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Нармуратов Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хайдаматов Элёржон Боходирович Фарғона вилояти, Қува тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Э.Хайдаматов Фарғона вилояти, Қува тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг