Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тайванда 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди

Тайванда 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди

Бугун 18 сентябрь куни Тайванда кучли ер қимирлаши содир бўлди. Цунами хавфи ҳам бор дея таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

7,2 магнитудали ер силкиниши УТЦ 6:44 (Тошкент вақти билан 11:44) да қайд этилган. Хитойлик сейсмологларнинг тахминича, зилзила эпицентри оролнинг шарқий соҳилидаги Хуалян округида жойлашган бўлиб, эпицентри 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Хитой ОАВларининг ёзишича, Юли шаҳрида бино қулаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг