Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram»даги шахсий суратлар жиноятга сабаб бўлди

«Telegram»даги шахсий суратлар жиноятга сабаб бўлди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни 28 ёшли аёлнинг «Telegram» аккаунтига ўзига нотаниш шахс бузиб кириб, у учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиши билан қўрқитиб, ундан 3.000 АҚШ доллари талаб қилади.

Бу ҳақда 2022 йил 10 октябрь куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани Зиё кўчасида яшовчи У.Н. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, ушбу жиноят Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи 22 ёшли А.З. (аёл) томонидан содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га Зангитота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, бу каби жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг