Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тергов бошқармаси мактабдан бола ўғирламоқчи бўлган аёл воқеасини ўрганди

Тергов бошқармаси мактабдан бола ўғирламоқчи бўлган аёл воқеасини ўрганди

Тошкент вилояти ИИББ ижтимоий тармоқларда «Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9-сонли мактабдан нотаниш аёл бола ўғирламоқчи бўлди» номи билан тарқатилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жорий йилнинг 27 сентябръ куни юқоридаги хабар ҳамда аёлнинг кишининг фото суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу суратдаги аёл Бухоро вилоятида туғилган Г.С. эканлиги аниқланди. У дугонасининг илтимосига кўра, унинг қизини ўз фарзанди 2012 йилда туғилган О.О. билан бирга, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб келиш мақсадида мазкур мактабга борганлиги, мактабда дугонасининг қизи уни танимаганлиги ҳамда у билан кетишни хоҳламаганлиги сабабли, мактаб ходимларни эътиборига тушган. 

Натижада содир бўлган англашилмовчилик ҳолати туфайли, воқеа бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан Г.С. суратга олиниб, «бола ўғриси» йўсинидаги тасдиқланмаган нотўғри хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг