Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Tesla машиналари арзонлашмоқда

Tesla машиналари арзонлашмоқда

Tesla компанияси АҚШда энг кўп сотилаётган электромобилларининг нархларини пасайтирди. Model 3 ва Model Y нархлари 6 фоиздан 20 фоизгача туширилди, деб хабар берди «Прайм» агентлиги.

Америкалик харидор учун юриш захираси оширилган Model Y нинг янги нархи, ҳукумат субсидиясини қўшиб ҳисоблаганда (электромобиллар учун $7500 қийматидаги АҚШ федерал солиқ кредити), бошланғич нархига нисбатан 31 фоиз арзонлаштирилди.

Германияда эса, конфигурациясига қараб, Model 3 седани ва Model Y кроссовери нархлари 1 фоиздан 17 фоизгача туширилди.

Хитой ва Осиёнинг айрим мамлакатларида электромобиллар нархлари пасаяётгани сабабли Tesla асосий бозорларда эски стратегиясидан воз кечмоқда. Хусусан, 2022 йилда талаб юқорилиги боис компаниянинг электромобиллари ўртача нархлари ошиб борганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг