Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тез ёрдам»да уйига сув ташиган ҳайдовчи жазоланди

«Тез ёрдам»да уйига сув ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ижтимоий тармоқларда «Дамас» русумли тез тиббий ёрдам автомашинасига ичимлик суви тўлдирилган идишлар ортилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

ССВ Матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдириб, тасвирдаги давлат рақами 25 106 LAA бўлган тез тиббий ёрдам автомашинаси Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган 2-сон оилавий поликлиникага бириктирилган автотранспорт воситаси эканлигини, воқеа эса жорий йил 1 август куни, ҳайдовчи Ж.Ш. навбатчилигида содир бўлганини маълум қилди.

Ҳайдовчи Ж.Ш. шу куни оилавий поликлиникадан унча узоқ бўлмаган яшаш хонадонига ўзига бириктирилган «Тез ёрдам» автомашинасида сув олиб борган. Ҳайдовчи ичимлик сувини поликлиника олдидаги водопровод кранидан олаётган вақтда бинога ўрнатилган видеокамера тасвирига тушиб қолган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар якунида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Ж.Ш. лавозимидан озод этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг