Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тирноқларга қараб коронавирусни аниқлаш йўллари маълум қилинди (ФОТО)

Тирноқларга қараб коронавирусни аниқлаш йўллари маълум қилинди (ФОТО)

Фото: «Zen.yandex.ru»

COVID-19га чалингани ёки шунчаки мавсумий ЎРВИ билан касалланганига шубҳа қиладиган одамларга маслаҳат берилди. Aгар тирноқларда чизиқлар ёки эгатчалар пайдо бўлса, бу коронавирусга ишора қилиш мумкин. Бу ҳақда британиялик олим Тим Спектор ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.

Мутахассис ўз хулосасини фотосурат билан тасдиқлади. Бунда аёлнинг қўлидаги тирноқларда ўзига хос белгилар тасвирланган. Чизиқлар касаллик пайтида ҳосил бўлади, кейин эса из қолдиради.

«Тирноқлар инфекциядан сўнг тикланади, ўсиб тиклангач аниқ чизиқлар қолдиради. Тери тошмаларисиз ўтиши ва безарар кўриниши мумкин», — деб ёзади Спектор.

Илмий ҳамжамиятдаги ушбу ҳодиса «Бо чизиқлари» деб номланади. Шунингдек, у қизамиқ, эпидемик паротит ёки скарлатина каби юқумли касалликларга хосдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг