Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон ҳам эрон дронлари ҳақидаги иддаоларни рад қилди

Тожикистон ҳам эрон дронлари ҳақидаги иддаоларни рад қилди

Тожикистон ТИВ украиналик журналист Димитрий Гордоннинг мамлакатни Эроннинг ҳудкуш дронларини йиғиб, Россияга етказиб бераётганлиги борасидаги айбловини рад қилмоқда.

ТИВ баёнотида мамлакатнинг учинчи давлатларга ҳарбий техника экспорт қилмаслиги таъкидланади.

«Биз украиналик блогер Дмитрий Гордоннинг 2022 йил 28 октябр куни Эрон томони Тожикистонда «украиналикларни ўлдирадиган» дронларни ишлаб чиқаргани ҳақида айтган сўзларини рад этамиз.

Биз Тожикистон Республикаси учинчи давлатларга ҳарбий техника экспорт қилмаслигини таъкидлаймиз», – дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Тожикистон томони Гордонга «бундай шарҳларга диққат билан ёндашишни ва тарқатилган маълумотларнинг тўғрилигини текширишни» тавсия қилади ва расмий Киевдан ҳам ушбу масала бўйича ҳеч қандай сўров келиб тушмаганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Гордон интернетдаги ўз саҳифаларининг бирида исроиллик миллиардер Невзилин билан суҳбатда «украиналикларни ўлдираётган» эрон дронларининг Сурия, Ироқ ва Ўзбекистонда йиғилаётгани тўғрисида маълумот берган ва Ўзбекистон ТИВ ва Мудофаа саноати давлат қўмитасининг баёнотидан сўнг нотўғри ахбороти учун узр сўраб,  дронларни Тожикистон экспорт қилаётганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг