Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Токаев Россияни четлаб ўтиб, нефть етказиб бериш ҳажмини оширишга кўрсатма берди

Токаев Россияни четлаб ўтиб, нефть етказиб бериш ҳажмини оширишга кўрсатма берди

7 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Каспий денгизидаги Актау ва Курик портлари орқали нефть ташиш ҳажмини йилига 20 миллион тоннагача оширишни буюрди.

Президент жаҳон бозорларидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда Транскаспий йўналишини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этишига эътибор қаратди. Токаев Остона бу борада ҳамкор давлатлар билан келишувга эришганини таъкидлади.

«Ўтказувчанликни ошириш учун Актау ва Курик портларининг барча мавжуд қувватларини ишга туширишимиз керак», – дейди Токаев.

Каспий денгизи орқали етказиб бериш Қозоғистонга ўз нефтини Россияни четлаб ўтиб, Қора денгиз портлари ва Туркияга етказиб бериш имконини беради.

Қозоғистондан Новороссийск портига нефтни олиб ўтувчи Каспий қувури консорциуми (CПC) орқали хомашё етказиб беришда қатор узилишлар ёки чекловлар юзага келгандан сўнг Остона Каспий йўналишига эътибор қаратди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 17 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Тўқаев Россия президенти Владимир Путиннинг олдида Қозоғистон Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган, Россия қўлловидаги республикаларни ҳеч қачон тан олмаслигини айтган эди. Шундан сўнг Россия Каспий қувурлари консорциуми фаолиятини 30 кунга тўхтатиб қўйган эди.

Қозоғистон сентябрь ойидан бошлаб хом нефтининг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб Озарбайжоннинг энг йирик нефть қувури орқали етказиб беришни режалаштираётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг