Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонга келади

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонга келади

Июль ойида Ўзбекистонда ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда қатнашиш учун янги афғон ҳукумати вакиллари келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Абдулазиз Комилов гапирган.

Кеча, 19 июнь куни Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчиси, ташқи сиёсат бўйича президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов ва толибон бошқарувидаги Афғонистон ҳукумати бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар учрашган.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, йирик иқтисодий лойиҳалар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Айтилишича, толибон бошчилигидаги Афғонистон икки мамлакат ҳамкорлигида янги саҳифа очган.

Эслатиб ўтамиз, ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Абдулазиз Комилов бошқа лавозимга ўтказилганди. Яқинда эса унга президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили вазифаси ҳам топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг