Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўлқин Қиличевга терма жамоа бош мураббийлиги топширилди

Тўлқин Қиличевга терма жамоа бош мураббийлиги топширилди

Жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистон бокс федерациясида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Хабар берилишича, йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этишган.

Йиғилишда терма жамоага янги бош мураббийни тайинлаш асносида бунгача ушбу вазифада ишлаб келган Марат Қурбоновнинг Ўзбекистонда бокс спорт турини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. 

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мараббийи вазифаси вақтинча Тўлқин Қиличевга юклатилди.

Маълумот учун, шу кунга қадар миллий терма жамоа Марат Қурбонов томонидан бошқариб келинаётган эди. Қурбонов бошчилигида ўзбек боксчилари Олимпия ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида умумжамоа ҳисобида юқори ўринларни қўлга киритишган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг