Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Томас Мюллернинг ўғирланган қувончи

Томас Мюллернинг ўғирланган қувончи

Фото: «Спорт-Экспресс

Кеча Мюнхеннинг «Бавария»си  ЕЧЛ 2-тури доирасида «Барселона»ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Каталонлар навбатдаги маротаба тор-мор этилди. Бироқ мюнхенликлар футболчиси Томас Мюллернинг қувончи узоқ чўзилмади.

Гап шундаки, у «Барселона»га қарши майдонда тўп сураётган бир пайтда уйига ўғри тушган. Bild нашри ёзишича, номаълум шахслар Мюллернинг уйидан нақд пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Ўғирланган нарсаларнинг жами қиймати олти хонали рақамга тенглиги айтилмоқда.

Ҳодиса юзасидан Германия полицияси тергов бошлади. Бироқ ўғрилар из қолдирмаган.

Томас Мюллер учун оғриқли томони — туғилган куни эди, 33 ёш, сентябрнинг 13-санаси...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг