Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўппонча, 224 та пичоқ, бейсбол биталари — ИИББ «ўлжалари»дан фотогалерея

Тўппонча, 224 та пичоқ, бейсбол биталари — ИИББ «ўлжалари»дан фотогалерея

Фото: ИИББ матбуот хизмати

ИИББ ходимлари Тошкентда 12 ва 13 феврал кунлари давомида 224 та пичоқни фуқаролардан олиб қўйишди. Бу ҳақда ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати томонидан хабар қилинди.

Фуқаролар пичоқларни устки кийим чўнтагида ёки автомобил салонида сақлаган. ИИББ томонидан иддао қилинишича, пичоқни сақлашдан мақсад чархлаш ёки ЙТҲда жабрланган кишининг хавфсизлик камарини кесиш бўлмаган. Хабарда айтилишича, баъзи фуқароларда икки-учтадан пичоқдан ташқари, бита ва металл симлар ҳам бўлган.

Олиб қўйилган пичоқлар яхши чархлангани, кўпларининг тиғи 20 смдан ошиши ва кертиклари ҳамда қон оқиш жойлари бўлгани айтилмоқда. Шу сабабли ИИББ хабарида ушбу пичоқ ва биталар маиший зарурият учун эмас, бировга жиддий тан жароҳати етказиш мумкин бўлган совуқ қурол сифатида сақлангани таъкидланган.

Икки кун давомида пичоқдан ташқари профессионал ёки хонаки тайёрланган бейсбол биталари (бейсбол спорт сифатида бизда кенг тарқалмаган пайтда — ИИББ), металл сим ва таёқлардан ташқари пневматик тўппонча ҳам олиб қўйилди.

Қуйида пичоқлардан бир нечтасини кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг