Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўқаев Қозоғистон шаҳарларини жиддий танқид қилди

Тўқаев Қозоғистон шаҳарларини жиддий танқид қилди

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат шаҳарларининг кўринишини танқид қилди.

Остона шаҳрида давлат раҳбари раислигида ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳукумат аъзолари, давлат органлари раҳбарлари, вилоятлар ҳокимлари, парламент депутатлари, вилоят ва туманлар масъуллари раислари иштирок этган. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида Қозоғистон шаҳарлари инфратузилмасини яхшилаш зарурлигини таъкидлади.

Президент Болқон давлатларини мисол қилиб келтирди, бу давлатларнинг бюджети Қозоғистонга қараганда анча кичик бўлса, шаҳарлар тоза ва чиройли кўринади. Бунинг учун аҳоли шаҳарларга ғамхўр муносабатда бўлиши, ободонлаштириш ишларини маҳаллий ҳокимият органлари шахсан назорат қилиши керак.

«Шаҳарларимиз тузилмаси жуда ёмон, буни тан олиш керак. Йиғилишда барча даражадаги ҳокимлар, масилиҳат вакиллари бор. Яқинда телевизорда Семейдаги болалар майдончаси ҳақидаги лавҳани намойиш қилишди. Бунақа майдончалардан фойдаланиш хавфли. Ҳокимлар ўз шаҳарлари ва қишлоқларини пиёда айланиб чиқишлари керак. Бу пойтахтга ҳам тегишли», — деди Тўқаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг