Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўқаев Қозоғистоннинг позициясини билдирди

Тўқаев Қозоғистоннинг позициясини билдирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Владимир Зеленский билан телефонда гаплашди. Суҳбат Украина томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди.

Қозоғистон ва Украина президентлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик йўллашди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу даврда иқтисодий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ижобий натижаларга эришилганини таъкидлади, деб хабар берди Оқўрда.

Қозоғистон президенти Туркияда БМТ кўмагида Украина донини экспорт қилиш бўйича эришилган уч томонлама келишувга ижобий баҳо берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Қозоғистоннинг Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш бўйича принципиал позициясини тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг