Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда аянчли ЙҲТ: тўрт киши ёниб кетди

Қашқадарёда аянчли ЙҲТ: тўрт киши ёниб кетди

Жорий йилнинг 5 август куни соат 14:20 ларда, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1288-километрида аянчли ЙҲТ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1956 йилда туғилган Н.А. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва «Lacetti» автомобилида ёнғин юзага келган.

Натижада, «Lacetti» автомобилида бўлган 4 нафар йўловчи ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг