Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкенда 4 млрд. сўмни «еб юборган» дорихона бошқарувчиси аниқланди

Тошкенда 4 млрд. сўмни «еб юборган» дорихона бошқарувчиси аниқланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «D.» МЧЖга қарашли дорихона бошқарувчиси Т.К. ўзига ишониб топширилган МЧЖга тегишли жами 4 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Зангиотада 200 минг доллар ер сотмоқчи бўлган шахс ушланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг