Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ер усти метро йўлида илк синов қатнови тасвирга олинди (видео)

Тошкент ер усти метро йўлида илк синов қатнови тасвирга олинди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ер усти ҳалқа метро йўлида поездининг илк ҳаракатланишидан видеолар эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкент метроси қурилишида 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Шундан узунлиги 6,8 километр, умумий қиймати – 170,1 млн АҚШ доллари бўлган Сергели линияси 2019 йил охирига қадар қуриб фойдаланишга топширилиши маълум қилинган эди.

«Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши» лойиҳасининг эса умумий қиймати – 124,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади, узунлиги 2,93 километрдан иборат. Қурилиш ишлари жорий йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу йўналишда бекатлар сони 2 та (Юнусобод ва Туркистон) бўлиб, уларнинг ўртача оралиғи 1,43 км. Платформаларнинг узунлиги 102 метрни ташкил этиб, электропоездлар икки томонлама ҳаракатланади.

Учинчи лойиҳа бу ер усти метро ҳалқа йўли қурилиши бўлиб, унинг умумий узунлиги 54,8 километрни ташкил этади. 2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа олти босқичда амалга оширилади. Ушбу метро линиясида 35 та бекат қурилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг