Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ерусти метросининг 7-бекати бир ҳафтага ёпилади

Тошкент ерусти метросининг 7-бекати бир ҳафтага ёпилади

Тошкент метрополитенининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 7-бекати (Қўйлиқ) жорий йилнинг 11 март кунидан 18 март кунига қадар метро йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди.

Бу кунларда 6 ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобил йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланади.

«Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг