Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги илк жаҳон чемпионатида мукофот жамғармаси рекорд даражада бўлади

Тошкентдаги илк жаҳон чемпионатида мукофот жамғармаси рекорд даражада бўлади

Тошкент бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда 7 ноябр, душанба куни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда ташкилот раҳбари 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилишини тасдиқлади.

«Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализим ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Тарихда илк бора бизда рекорд миқдордаги мукофот жамғармаси бўлади – 5,2 миллион АҚШ доллари. Биринчи ўрин учун 200 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллардан берилади», – деди IBA президенти Умар Кремлёв.

«Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери сақланиб келинаётган бой бокс анъаналари бунга сабабдир. Ўзбекистон бокс оиласи номидан шуни айтишим мумкинки, мамлакатимиз бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун барча ишни қилади», – дейди Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг