Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метроси учун Россиядан яна 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади

Тошкент метроси учун Россиядан яна 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади

Тошкент метрополитенидан фойдаланаётган йўловчилар оқими 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати маълум қилди.

Юқоридаги рақамлар асососида хулоса қилинганда 2022 йилнинг сентябр ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда. 

Йўловчиларга янада сифатли ва қулай тарзда хизмат кўрсатиш мақсадида поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабги тиғиз вақтларда (07:30 дан 09:30 га қадар):

  • «Чилонзор» йўналишида 2,5-3 дақиқа;
  • «Ўзбекистон» йўналишида 3,5-4 дақиқа;
  • «Юнусобод» йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади.

Шунингдек, платформадаги тирбандликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади. 

Шу билан бирга, келгусида интервалларни янада камайтириш мақсадида Россия Федерациясининг «Метровагонмаш» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркибларини ҳарид қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида ҳам ушбу рус компаниясидан Тошкент метрополитени учун махсус ишлаб чиқарилган 20 та янги вагон харид қилинган эди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг