Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метросида кузатилган электр энергияси билан боғлиқ муаммога изоҳ берилди

Тошкент метросида кузатилган электр энергияси билан боғлиқ муаммога изоҳ берилди

Фото: «Wikipedia.org»

Бугун, 27 ноябрь куни, Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналишидаги бекатларни электр энергияси билан таъминловчи станцияларда кучланишнинг қисқа муддатли пасайиши қайд этилди. Бу ҳолатга «Тошкент метрополитени» изоҳ берди

Қайд этилишича, соат 10:42да метронинг «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий» бекатларида ёритиш мосламалари ишида носозлик қайд этилган ҳамда эскалаторлар ҳаракати тўхтаб қолган. Бир дақиқадан сўнг, соат 10:43да, барқарор электр таъминоти тўлиқ тикланган. 

Ушбу ҳодиса поездлар ҳаракати жадвалига таъсир қилмаган. Поездларнинг ҳаракатига электр энергияси етказиб беришда бошқа таъминотдан фойдаланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг